ЧИЗМАЧИЛИК

ЧИЗМАЧИЛИК — объектлар (турли машиналар, механизмлар, бинолар, иншоотлар ва б.)нинг чизмаларини, схемалар, хариталар ва графикларни чизишга, турли буюмларнинг тасвирларини ясашга оид крнункридалар ва усулларни ўз ичига олган техника фани; чизмалар, лойиҳаларни чизиш билан шуғулланиш. Чизмачиликнинг асосини геометрия, чизма геометрия фанлари ташкил этади. Вазифаси — чизмачилик асбобларидан фойдаланиб турли буюмларнинг тасвирларини, лойиҳалар ва эскизларини чизишга, чизилган чизмаларни ўқишга, аксонометрия ясашга ўрганиш. Чизмачиликнинг мазмуни ва ҳажми унинг фан ва техниканинг қайси соҳаси учун мўлжалланганлигига қараб аникланади. Чизмачилик фанининг бўлимлари: геометрик Чизмачилик ; проекцион Чизмачилик ; машинасозлик Чизмачилики, қурилиш Ч. и ва б. Гео метрик Чизмачиликда чизмачилик асбоблари, чизмаларни расмийлаштириш, геометрик ясашлар, туташмалар ва эгри чизиклар ўрганилади. П роекцион Чизмачиликда нуқта, тўғри чизиқ, текис шакллар, геометрик жисмларнинг тасвирларини ясаш ва уларнинг ўзаро вазиятига оид масалалар, аксонометрик тасвирлар ва б. кўрилади. Машинасозлик Чизмачилик ида чизмаларнинг турлари, кўринишлар, қирқимлар, кесимлар, резьбалар ва б., қурилиш Чизмачилик ида эса бино қисмлари, санитария техникаси буюмларининг шартли белгилари ҳамда бино ва иншоотларнинг чизмалари ўрганилади. Чизмалар (схемалар, хариталар ва графиклар)ни чизиш билан шуғулланувчи кишилар чизмакашлар деб аталади. Турли соҳаларнинг муқандислари, конструкторлари ва лойиҳачилари чизмакашликни билишлари шарт.

Loading...