ЧЖУ ЮАНЬЧЖАН

ЧЖУ ЮАНЬЧЖАН (1328, Аньхой вилояти — 1398, Нанкин) — Хитой императори (1368 й. дан). Мин сулоласи асосчиси. Ерсиз ижарадор оиласида туғилган. Ёшлигида Будда роҳиби бўлган. 1352 й. мўғулларнинг Юань сулоласига қарши Марказий Хитойда қўзғолон кўтарган шаҳарлик бойлардан Го Цзисин отрядига кирган. 1355 й. бу рндаги ватанпарварлар қўзғолонининг бош раҳбарига айланган. Ўз ҳокимияти остига Марказий, Шарқий ва Жан. Хитойнинг катта қисмини ҳамда бошқа қўзғолончи раҳбарлар қўл остидаги ҳудудларни бирлаштириш йўли билан Чжу Юаньчжан 1368 й. янв. да ўзини император деб эълон қилган. Шу йили унинг кўшинлари Юань империяси пойтахти Даду (Пекин) ни эгаллаб, мўғул сулоласини ағдариб ташлаган . Ч. Ю. подшолиги даврида мамлакат иқтисодиётини тиклаш йўлида бир қатор ислоҳотлар, аввало қ. х. соҳасида амалга оширилган. Чжу Юаньчжаннинг ички сиёсати амалдорларнинг ўз мансабларини суиистеъмол қилишларига қарши қаратилган, шунингдек, янги сулоладан норози бўлган барча шахсларга нисбатан қатағон сиёсати юргизган.

Loading...