ЧЖУРЧЖЭНЛАР

ЧЖУРЧЖЭНЛАР, чжуличжэнь, нюйчжэнь, нюйчжи — тунгус қабилаларидан. Қадимдан Манжуриянинг шарқий қисмида яшаганлар. 10-а. гача мустақил бўлишган, Хитой ва Корея билан алоқалари бўлган. 10—11а. ларда киданларта тобе бўлганлар. 11-а. бошида Чжурчжэнлар қабилалари 1114 й. киданларга қарши қўзғолон кўтарган Агуда томонидан бирлаштирилган. Натижада Чжурчжэнлар мустақил Цзинь давлати (1115 — 1234)ни барпо этганлар, кейинчалик бу давлат мўғуллар томонидан тугатилган. Мўғуллар даврида Чжурчжэнлар яна бир неча кабила гурухларига парчаланиб, 16-а. гача Шаркий Осиё тарихида айтарли роль ўйнамаганлар. 16-а. охиридан Чжурчжэнларнинг «Цзяньчжоу нюйчжилари» деб аталмиш гуруҳидан оқсоқол Нурхаци сиёсат майдонига чиққан. У 1583—1625 й. лар мобайнида нафақат Цзяньчжоу кабилаларини, балки кейинчалик «манжурлар» деб ном олган бошка қабилаларни ҳам бирлаштиришга муваффақ бўлган.

Loading...