ЧЖУЦЗЯНКОУ

ЧЖУЦЗЯНКОУ, Кантон қўлтиғи — Жан. Хитой денгизидаги қўлтиқ, Хитойнинг жан. шарқий қирғоқларига туташ. Уз. 63 км, эни киравериш қисмида 31 км, энг чуқур жойи 26 м. Орол ва саёзлик кўп. Сув кўтарилиши аралаш (2,5 м гача). Чжуцзянкоуга Сицзян дарёсининг куплаб тармоқлари қуйилади. Чжуцзян тармоғи бўйида Хитойнинг йирик портларидан бири — Гуанчжоу жойлашган.

Loading...