ЧКАЛОВ Валерий Павлович

ЧКАЛОВ Валерий Павлович [1904.20.1(2.2), ҳоз. Чкаловск 1938.15.2, Москва] — рус синовчиучувчиси, комбриг (1938). Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1936). Олий пилотажнинг бир неча янги шаклларини ишлаб чиққан. 1936—37 й. ларда Г. Ф. Байдуков, А. В. Беляковлар билан бирга Москвадан Удд о. (Узоқ Шарқ)гача, сўнг Москвадан Шим. қутб орқали Ванкувер (АҚШ)гача қўнмасдан учиб ўтган. Янги қирувчи самолётни синаш вақтида ҳалок бўлган. РФ ва МДҲ мамлакатларида Чкалов номи билан аталган кўплаб шаҳар, қишлоқ, истироҳат боғлари ва б. бор. Жумладан, «Тошкент авиация и. ч. бирлашмаси» давлатакциядорлик жамияти, Тошкентдаги метро стяларидан бири Чкалов номи билан аталган.

Loading...