ЧОДАК ОЛТИН КОНИ

ЧОДАК ОЛТИН КОНИНаманган вилояти Поп туманидаги кон. Руда майдони, асосан, Пирмироб ва Гузоқсойда, шунингдек, бир қанча майда олтинкумушли намоёнларни қамраб олган. Қурама тоғ тизмаларининг жан. ён бағрида, Қўқон ш. дан 65 км, Намангандан 73 км масофада Чодак дарёси водийсининг ўрта қисмида жойлашган. Кон 1953 й. да очилган. Олтин рудалари кварцолтинли саноат турига мансуб, кумуш кенг тарқалган. Майдон Ер пўстининг йирик УгомҚумбел ва Шим. Фарғона синиклари туташган, юқори палеозой вулканизми жараёнлари кенг ривожланган (60% дан кўпроқ майдонни эгаллайди) ҳудудда жойлашган. Майдон тузилишини бир неча омиллар — турли йўналишларда ривожланган йирик синиқлар (Анжур, Челпаксой, Жўласой, Чодакбоши, Пирмироб, Гузоқсой, ОқбулокгҚорақўтон ва ҳ. к.) ва уларнинг шохобчалари мураккаблаштирган Ўриклик қубба кўтарилмаси, Чодак синиқолди чўкмаси ҳамда ушбу структураларга Қуюнди (С3—Р,) порфирли гранитоид интрузиясининг жойлашуви (30% дан зиёдроқ майдонни эгаллаган) белгилайди. Руда таналарининг жойлашуви, асосан, фанитоидлар таъсирида скарнлашган, березитлашган жинслар, аргиллизитлар, кварцадуляр метасоматитлар орасида турли синиқлар билан белгиланган бўлиб, улар плитасимон, мураккаб томир ва томирсимон, линза ва устунсимон шаклларда учрайди. Руда таналарининг уз. 1000 м гача, қалинлиги 10 м гача, бир неча юз м чуқурликкача тарқалган. Олтиннинг миқдори 30—40 г/т (ўртача 5—6 г/т), кумушники 2200 г/т гача (ўртача 30—80 г/т) етади. Асосий рудали минераллари: пирит, арсенопирит, халькопирит, клеофан, галенит, теннантит. Сфалерит, магнетит, гематит, пираргиллит, фрейбергит, полибазит, галенит, алларгентум ва б. ҳам учрайди. Аи нингасосий қисми — электрум шаклида, бир неча (6 тагача) генерацияси мавжуд; кюстелит ҳам учрайди. Рудани ер ости усулида казиб олиш қулай. Олтин ажратиб олишнинг энг осон усули — тўғридантўғри цианлаштиришдир.

Loading...