ЧОДАКСОЙ

ЧОДАКСОЙНаманган вилоятидаги сой. Қурама тизмасининг ён багридан бошланади. Шим. Фарғона каналига қуйилади. Уз. 76 км, ҳавзаси майд. 566 км2, ўртача бал. 2370 м. Сув сарфи 3,72 м3/сек., вегетация даврида ўртача 7,24 м3/сек. Қор ва музликлардан тўйинади. Чодаксойдан Поп туманидаги экин майдонларини суғоришда фойдаланилади.

Loading...