ЧОДИР

ЧОДИР — вақтинчалик кўчма турар жой, бошпана. Ўтмишда кўчманчи туркийлар орасида кенгтарқалган. Каттакичик кўринишда бўлиб, калин пишик матодан, кўпинча синчга тортиб қилинади. Чодир тепасида ҳаво алмашиб туриши, тутун чиқиши учун туйнук ишланади. Ҳозир Чодирдан узок, сафарда ҳарбийлар, альпинистлар, геологлар ва б. фойдаланади. Меъморликда — шакли чодирсимон (конуссимон ёки қиррали конуссимон) гумбаз ҳам Чодир дейилади.

Loading...