ЧОК

ЧОК — 1) чеварликда — тикиш, қирқиш, ямаш, кашта гулларини тикишда ҳосил бўладиган бахялар тизмаси, буюмларнинг тикиб бириктирилган жойи. Газлама, чарм, тери ва б. ни тикишда бирор буюмни нақшли кашталар билан безаш, кийим тикишда қисмларини бириктиришда қўлланилади. Чок қўлда (игна, ангишвона, илмокли сўзон игна, бигиз ва б. билан) ва тикув машинасида тикилади. Чок текис ва пишиқ чиқишида ипнинг сифати катта аҳамиятга эга. Агар ип яхши пишитилса, Чок текис ва зич чиқади, ип хом пишитилган бўлса, таранг тортилмай, Чок ғадирбудур бўлади. Чокда табиий (ипак, пахта, жун) ва сунъий толалардан фойдаланилади. 19-а. гача Чок, асосан, қўлда тикилган. 19-а. нинг 2ярмидан Европа мамлакатларида Чокни тикув машинада тикишга ўтилган. Чоклар тикиш техникаси, расмлар мужассамоти ва гуллари билан бирбиридан ажралиб туради. Бадиий каштачиликда палак, сўзана, гулкўрпа, зардевор, жойнамоз ва б. бадиий буюмлар қадимда турли хил Чок билан қўлда тикилган. Ҳозир ҳам қўлда, ҳам махсус попоп машиналарда тикилмоқда. Тикувчиликда кийим қисмларининг ип ёки елим ёрдамида бириктирилган жойи Чок ҳисобланади.

Вазифасига кўра, Чоклар бириктириш, зиҳ ва безакпардозлаш Чок ига бахя, тепчима, ёйма, босма, қайирма, қуйма, қулф, учмауч Чоклар киради. Ҳошия Ч. астарсиз ва ситилувчан газламалардан тикиладиган кийимларнинг қисмлари, қирқимларини ишлаш учун қўлланилади.

Каштадўзликла энг кўп тарқалган Чок лар: куппа, босма, дурўя (канда хаёл), чинда хаёл, хомдўзи, йўрма, попур, ироқи, илмоқ, чамак баҳя ва б. ;

2) машинасозликда металл қисмларнинг туташтирилган жойлари;

3) бинокорликда — терилган ғиштлар, блокларнинг оралиғи, панелли уйларда панеллар туташган жойлар. Бино ва иншоотларнинг бир қисмини иккинчисидан ажратадиган энсиз оралиқ конструктив Чок дейилади. Бундай Чок тра, чўкиш ва сейсмик Чокга бўлинади. Тра Чоки транинг ўзгаришидан, чўкиш Чоки иморатнинг чўкишидан вужудга келадиган қўшимча зўриқишларнинг олдини олади, сейсмик Чок биноларни силкинишда бузилишдан асрайди. Амалда кўпинча бу 3 та чок вазифасини битта чок бажаради, яъни 3 та чок ўрнига битта чок крлдирилади.

Loading...