ЧОКАРДИЗА

ЧОКАРДИЗА — тарихий мавзе. Самарканд ш. нинг Регистон мажмуаси якинида, ҳоз. Вобкент, Ғиждувон ва Бухоро кўчалари оралиғида жойлашган. Илк ўрта асрларда (5—7-а. лар) бу ерда ҳарбий истеҳком бўлган. Чокардиза — «чокар» — жангчи ва диза — қалъа, яъни «жангчилар қалъаси»дан олинган. Қалъа яқинидан Чокардиза канали ҳам ўтган, у 1220 й. гача «Жўйи Арзиз»га уланиб, Самарқандни сув билан таъминлаб турган. 9-а. да Чокардизада имом Абу Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Саммоси Мутаваъийнинг боғи, ўртасида эса масжид бўлган. Имомнинг ўзи ҳам шу ерга дафн этилган. Кейинчалик Чокардиза мусулмон оламининг энг табаррук қабристонларидан бирига айланган. Чокардизада машҳур имомлар Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад анНасафий ва б. дафн этилган. 2000 й. Ўзбекистон Республикаси Президента И. А. Каримов ташаббуси билан Чокардизада катта таъмирлаш ишлари ўтказилиб, Мотуридий ё’дгорлик мажмуи бунёд этидди.

Азим Маликов.

Loading...