ЧЎКТИРИШ

ЧЎКТИРИШ, чуктириш усуллари — эритмадан ёки газдан бир ёхуд бир нечта кимёвий компонентларни кам эрийдиган бирикма (чукма) ҳолида ажратиб олиш. Чўктириш кимёвий анализда элементларни ажратиб олишда кенг қўлланади. Сифат ва микдор анализининг кўпгина усуллари Чўктиришга асосланган. Модда эритмадан тегишли реагент қўшиб чўкмага туширилади. Саноатда (қ. Гидрометаллургия) ва аналитик кимёда, хусусан, рангли металларни электролитик Чўктириш усули қўлланади. Электролиз йули билан металларгина эмас, балки уларнинг оксидлари, маc, қўрғошин қўш оксид ва марганец қўш оксид — анодда, молибден ва уран оксидлари — катодда чукмага туширилади. Чўктириш биокимё, санитариягигиена ва клиника лаб. да ҳам қўлланади.

Loading...