ЧЎЛБАИР ТОҒЛАРИ

ЧЎЛБАИР ТОҒЛАРИСурхондарё вилоятидаги тоғлар. Ҳисор тоғ тизмасининг жан. ғарбий тармокларидан бири. Сурхондарёнинг унг ирмоклари Ҳолханжар ва Тўполондарё орасида жойлашган. Жан. ғарбдан шим. шарққа 60 км дан зиёд масофага чўзилган. Бал. 1500—2500 м. Энг баланд жойи 3812 м. Ён бағирлари асимметрик тузилишга эга. Жан. шаркий ён бағирлари анча тик (1500 м гача). Кўплаб дарё тармоқлари билан кесилган. Чўлбаир тоғлари антиклиналь тузилишга эга, асосан, тошкўмир, пермь, бўр, палеоген, неоген даври чўкинди тоғ жинсларидан ташкил топган. Иқлими континентал. Ёғин шим. шарқий қисмида 800 мм дан зиёд. Ён бағирларидаги бўз, жигарранг, қўнғир тупрокларда буғдойдошлар, турли буталар ўсади, арчазорлар, ёнғоқзорлар бор. Ҳудудидан яйлов сифатида фойдаланилади.

Loading...