ЧЎЛИ ИРОҚ

«ЧЎЛИ ИРОҚ»Ироқ мақоми бош куй мавзуи асосида яратилган йирик шаклдаги мумтоз чолғу асар. У ғамгин, қайғули руҳий ҳолатни ифода этгани билан теран фалсафий маъно ва мазмунга эга. «Чўли Ироқ» сарахбор усулининг тезлаштирилган вариантига боғланган. Куй тузилишида чолғу қисмларга хос бозгўйлар учрасада, асосан, мақом шўъбаларидек мураккаб куй тузилмаларидан таркиб топган. «Чўли Ироқ»нинг шакли даромад, 2 та миёнхат, авжида Мухайяри Чоргоҳ намуди ишлатилишидан иборат. Асар якканавозликда кўпроқ най, ғижжак, танбур, сато, дутор, қўшнай сингари чолғуларда, шунингдек, турли хил ансамблларда ижро этилади. Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари ўз асарларида «Чўли Ироқ» куй ва оҳангларидан унумли фойдаланишган. Шу жумладан, И. Икромов унинг ашула йўлини Навоий ғазалига боғлаб тузган, Д. Соатқулов ўзбек халқ чолғулари оркестри учун мослаштириб қайта ишлаган.

Loading...