ЧЎЛПОН — эртапишар олма нави. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик интида эркин чангланган Симиренко ренети нави уруғи кўчатларидан чиқарилган (А. Р. Шредер, А. Г. Шредер, Е. А. Шредер). Дарахти ўрта бўйли, шохшаббаси ўртача шохланган, овалсимон. Кўчати ўтқазилгандан сўнг 5—6йили ҳосилга киради. Меваси июнь охири — авг. бошида пишади. Ҳосилдорлиги бирмунча даврий. 8—9йилдан яхши ҳосил бера бошлайди, 10—12 йиллик дарахти ПО—120 кг гача ҳосил беради. Меваси 200—240 г, думалоқ, уч томони чўзинчоқ, тўқсариқ, қизғиш йўлли. Эти оч сариқ, серсув, шириннордон, хушбўй. Янгилигида ейилади, қоқи қилиш мумкин, узоқ жойларга юборишга чидамли. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун рнлаштирилган.