ЧОР БАКР

ЧОР БАКР — Бухорода яшаб ўтган (9—10-а. лар) машҳур тўрт шайх, maсаввуфнинт йирик намояндалари. Чор Бакр ларнинг аждодлари пайғамбар Муҳаммад (сав)нинг набираси Имом Ҳусайнта бориб тақалади. Улар Али авлодларидан 4имом бўлган Жаъфар асСодиқнинг неваралари ҳисобланган.

Абу Бакр Саъд, Абу Бакр Ахмад ибн Хожа Саъд Яманий (9-а. охири — 971), Бухорода туғилган. Унинг отаси Хожа Саъд Яманий имом Ҳусайннинг Зайнулобидин исмли ўғлининг фарзанди бўлиб, у Бухорога Али ибн алҲусайн билан биргаликда келиб крлган (9-а. нинг сўнгги чораги). Наршахийнинг ёзишича, сомонийлар амири Исмоил Сомоний унга Бухоро яқинидаги Жўйи Мўлиён мавзеидаги серҳосил ерларнинг катта қисмини вақф қилиб берган. Хожа Саъд Бухоро атрофидаги Сумитан қишлоғида чорбоғ, боғ, сардоба, тегирмон, ҳовуз ва б. бинолар барпо этиб, бу ердан катта даромад олган. Абу Бакр Саъд ва унинг авлодлари сомонийлар даврида Бухорода шайхулисломлик қилишган. Абу Бакр Саъд отаси вафот этгач, унинг ўрнига Исмоил Сомонийнинг пири ҳисобланган. У фикд мактабини ташкил этиб, кўплаб уламоларга устозлик қилган.

Абу Бакр Фазл, Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ибн Жаъфар алБухорий (9-а. нинг 2ярми — 937), Имом Жаъфар асСодиқ авлодидан. Сомонийлар даврида Бухорога келиб қолган. Унинг «Муснади Фазл» китоби айниқса машҳур бўлиб, бу асар Чингизхон Бухорони босиб олганда ёндириб юборилган.

Абу Бакр Муҳаммад, Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамид (9-а. нинг 2ярми — 937). Унга «шайх ул олам» унвони берилган. У Абу Бакр Фазл билан бир йилда вафот этган ва иккаласининг қабрлари хам бир жойда ёнмаён жойлашган.

Абу Бакр Тархон, Имом Абу Бакр Тархон (9-а. нинг 2ярми — 945). «Китоби Муллазода» асарида ёзилишича, у «Жомеъ ва муснад» китобини ёзган.

Чор Бакрлар Бухорода вафот этган ва шаҳар яқинидаги Сумитан мавзеида дафн этилган. Уларнинг кабрлари устида Абдуллахон II (16-а.) даврида ҳашаматли мақбара ва б. меъморий иншоотлар қурилган (қ. Чор Бакр меъморий мажмуаси).

Чор Бакрлар шажарасидан 16-а. да Жўйбор хожалари номи билан машҳур бўлган нақшбандия тариқатининг йирик шайхлари (қ. Хожа Муҳаммад Ислом, Хожа Саъдуддин) етишиб чиққан. Бухоролик шоир Тошпўлат Аҳмад Ч. Б. лар фаолияти ҳақида «Чор Бакр» (1999) достонини ёзган.

Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; Гафурова Л. Г., Китоби Муллазаде, Т., 1992; Ҳусенов С, Ражабова И., Чор Бакр, Т., 2001; Йўлдошев Н., Қурбонов Ҳ., Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги зиёратгоҳлар тарихи, Бухоро, 2001.

Қаҳрамон Ражабов.

Loading...