ЧОР ДАРВЕШ

«ЧОР ДАРВЕШ»Шарқ халқлари орасида кенг тарқалган ишқийсаргузашт асар. Дастлабки нусхаси 18-а. да Ўрта Осиёда форсий тилда номаълум муаллиф томонидан яратилган. «Чор дарвеш»нинг сюжети бошқа саргузашт асарларга ўхшаб ровий характерга эга. , «Чор дарвеш» муқаддима ва хотимадан ташқари, 5 қисмдан — Рум молики Озодбахт ва тўрт дарвешнинг саргузашти тасвиридан иборат. Озодбахт бефарзанд эди. Кунлардан бир кун тахт вориси — фарзанд доғида юрган Озодбахт кабристон зиёратига бориб, тўрт дарвешга учраб суҳбатлашади. Улардан икки нафари Озодбахтга ўз саргузаштларини ҳикоя қилади. Шундан сўнг подшо дарвешларни саройга элтиб, зиёфат беради ва қолган икки дарвешнинг кўрганкечирганларини тинглайди. Қиссахонлик айни қизиган пайтда сарой ходими подшоҳ хотинларидан бири фарзанд кўрганлиги ҳақида хушхабар келтиради. Озодбахтнинг фарзанд кўриши, қиссалар охирида дарвешларнинг муродмақсадларига эришиши тафсилотлари «Чор дарвеш»нинг сюжетини ташкил қилади. Қисса ичида қисса шаклидаги бу асарда мардлик ва жасорат, инсонсеварлик ва илммаърифат, юксак ахлоқодоб тарғиб этилиб, хоинлигу пасткашлик, нопоклигу таъмагирлик, бойликка ружу қўйиш, худбинлик қаттиқ қораланади. Фаранг, Рум, Шом подшоларининг қизлари айшишрат, роҳат ва фароғатдан чин муҳаббат йўлида садоқатни, инсонсеварлик, адолатпешалигу ҳақиқатпарварликни афзал биладилар, содиқ дўст учун жонфидолик қиладилар. Дарвешлар сиймосида ҳам ана шу хислатлар мужассам. Барча саргузашт қиссалар сингари «Чор дарвеш» ҳам насрназм аралаш тарзда битилган. 19-а. да «Чор дарвеш» Бомбай, Тошкент ш. ларида тошбосма усулда бир неча бор чоп этилган. «Чор дарвеш»нинг ўзбекча (Хиромий достони), қозоқча (Шоди Тўра достони) ҳамда «Боғу баҳор» номида урдуча (Мир Аммон Дехдавий қиссаси) вариантлари ҳам яратилган.

Ад.: Брагинский И. С, История таджикской народной поэзии, М., 1960.

Loading...