ЧОРАКОР

ЧОРАКОР (форс. — тўртдан бирга ишловчи) — бойлар ерини, олинадиган ҳосилнинг тўртдан уч қисмини ер эгасига бериш шарти билан ижарага олиб экувчи, кам ерли, ерсиз ёки отуловсиз деҳқон. Ҳеч қандай воситаси ёки маблағи бўлмаган Чоракор олинган ҳосилнинг 1/4 қисмини ўзлаштирган, отуловли Чоракор эса ҳосилнинг 1/2 қисмини олган. Ер ижараси турларидан бири — чоракорлик. Бунда ер эгаси ўз ерини ижарага бериб, олинадиган ҳосилдан маълум микдорда улуш ундирган.

Prev Article

ЧОР ДАРВЕШ

Next Article

ЧОРБОҒ