ЧОРДАРА СУВ ОМБОРИ

ЧОРДАРА СУВ ОМБОРИ — Сирдарёнинг ўрта оқимида суғоришэнергетика мақсадларида барпо этилган гидротехника иншооти. Қозоғистон Республикаси Жан. Қозоғистон вилояти ва Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилояти ҳудудларида жойлашган. 1965 й. да қуриб битказилган, 1965 — 68 й. ларда сув билан тўлдирилган. Тўлиқ сиғими 5,7 млрд. м3, фойдали сиғими 4,7 млрд. м3. Уз. 80 км, ўртача эни 15 км, ўртача чуқ. 6,3 м, максимал чукурлиги (тўғони ёнида) 22 м; сув сатҳи юзаси 900 км2. Таркибида 4 тупрокли тугон, сув тақсимлагич (сув ташлагич), ГЭС (қуввати 1000 МВт) бор. Ч. с. о. Чордара шахри яқинида Жовсумкум қиридаги Чордара ва Арнасой ботиғи (қ. Арнасой кўллари) бошланишида барпо этилган. Чордара сув омборининг ўнг қирғоғи тик, чап қирғоғи қиялик. Сув омборининг ғарбий қисмида, тўғондан юқорида Арнасой ботиғига сув ташламаси бўлган иккинчи тўғон қурилган. Асосий тўғонга яқин жойдан Қозоғистон (Сирдарёнинг чап соҳилидаги ерлар)га сув берадиган Қизилқум магистрал канали бошланади. Окт. дан мартгача тўлдирилади, апр. дан сент. гача сув олинади. Қайроққум сув омбори билан биргалиқца Мирзачўлдаги янги ерларни сугориш ва Қозоғистондаги суғориладиган ерларни сув билан янада яхшироқ таъминлашга хизмат қилади. Балиқчилик хўжаликлари бор.

Loading...