ЧОРСУ

ЧОРСУ (форс, чор—тўрт, сук,—бозор; чорраҳадаги бозор жой) — 1) тарихий шаҳарларнинг асосий чорраҳасидаги одатда усти ёпиқ бўлган савдосотиқ жойи; аксари шаҳарнинг ўртасида қурилиб, марказий мужассамотга эга бўлган;

2) умуман савдосотиқ жойи. Чорсу ларнинг пайдо бўлиши шаҳарнинг ўзи каби қадимийдир. Кдд. Мисрда «шаҳар» маъноси дойра ичидаги чорраҳа шаклидаги иероглиф орқали ифодаланган. Қад. Рим шаҳарсозлигида чорраҳа махсус иморат (тетрапил)лар билан ажратилган. Болқон мамлакатлари меъморлигида Чорсу номи «чаршия» деб талаффуз этилади (маc, Македониядаги Скопле ва Битола шаҳарларининг қад. бозорлари). Шаҳрисабзда Чорсу ларнинг яққол намунаси сакланган. Самарканд Чорсуси ҳам тарихий шаҳарнинг савдосотиқ марказида, олти асосий кўчайўналишларнинг кесишган жойида барпо бўлган (қ. Чорсў). Бухорода Чорсулар «тоқ» ибораси билан машҳур: Тоқи заргарон, Тоқи саррофон ва б. Тошкент, Шаҳрихон каби шаҳарларда Чорсу бинолари синчдан, ясси томли қилиб ишланган (сакланмаган). Хивада Чорсу дўконлари кўпроқ Ота ва Полвон дарвозалар кўчалари бўйлаб жойлашган эди.

Loading...