ЧОРТОҚ САНАТОРИЙСИ

«ЧОРТОҚ» САНАТОРИЙСИ — бальнеологик курорт; Наманган ш. дан 25 км масофада Чортоқсой соҳилида, Чатқол тоғининг жан. қиялигидаги тоғ адирларида, денгиз сатҳидан 650 м баландликда жойлашган. Чортоқ минерал суви туфайли бунёд этилган.

1949 й. 31 авг. да Чортокда 30 ўринли бальнеологик шифохона ташкил этилди; йил сайин у кенгая бориб, 1959 й. ўринлар сони 250 тага етди. 1961 й. 1 мартдан шифохона «Чортоқ санаторийси»с. га айлантирилди. Санаторий ҳудуди турли мева ва манзарали дарахтлар билан кўкаламзорлаштирилган. Майд. 37 га, иқлими юмшоқ, континентал, ёзи қуруқ, иссиқ, қиши юмшоқ. Янв. даги ўртача ҳарорат — 1,4°, июлда 23°, нисбий намлик 52%. Даволаш омили — минераллари кам, ичиладиган, сульфатхлоридли, натрийли минерал тузлар ва термал, гипертермал (42° дан юқори ванналар учун), йодли, хлоридли, кальцийнатрийли минераллари кўп (20—50 г/л) сувлар ҳисобланади. Бундан ташқари, физиотерапия, даво физкультураси, массаж, иссиқ (парафин ва озокерит) билан даволаш усуллари ҳам қўлланилади. «Чортоқ санаторийси»с. замонавий даволашдиагностика асбобускуналари билан жиҳозланган; у ерда 40 кишилик ванна, бассейн, душ ва сув муолажаси хоналари мавжуд. Санаторийда харакат аъзолари, нерв системаси, ҳазм аъзолари, гинекологик ва тери касалликлари билан оғриган беморлар даволанади. Шунингдек, ўткир миокард инфарктини бошдан кечирганлар соглигини тиклаш учун 30 ўринли реабилитация бўлими фаолият кўрсатади. Минерал сувли ванналар гипотоник, томир кенгайтирувчи таъсир қилади, у қон оқими тезлигини барқарорлаштиради, организмнинг ҳимоя вазифасини оширади, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Санаторийда 400 ўринга мўлжалланган ётоқ корпуслари (бир ва икки ўринли), клуб, кутубхона, фитобар, спорт майдончалари ва б. бор (2004).

Loading...