ЧОРТОҚ

ЧОРТОҚНаманган вилояти Чортоқ туманидаги шаҳар, туман маркази. Т. й. станцияси. Чортоқдан республика аҳамиятидаги Наманган — Чортоқ — Нанай автомобиль йўли ўтган. Наманган ш. дан 19 км шим. да, Чортоқсой водийсида. Аҳолиси 47,7 минг киши (2003). Чортоқда пахта тозалаш, минерал сув кадоклаш здлари, тикувчилик фкаси, автокорхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 10 дан зиёд умумий таълим мактаби, маданият уйи, кутубхоналар, касалхона, поликлиника, босмахона ва б. ишлаб турибди.

Чортоқдан 7 км шим. шаркда 650 м баландликда, Чортоқсой соҳилида «Чортоқ» санаторийси жойлашган. Чортоқ минерал суви 1953 й. да очилган. Болалар санаторийси ҳам ишлаб турибди. Санаторийда 15 хилдан кўпроқ даволаш усуллари қўлланилади. Даволаш комплексига физиотерапия, иклим билан даволаш, массаж, парқез овқатлар ва б. киради. Иклими континентал. Ёзи иссиқ, қуруқ, қиши илиқ, қуёш нури кўп. Йиллик қуёш нури Кавказ ва Крим курортларига нисбатан икки баробар ортиқ тушади (4800 соат, Сочила 1980, Нальчикда 1710 соат). Қуёшнинг юқори туриши натижасида булутли кунлар кам бўлади ва қуёш радиацияси 144,0 ккал/см2 га етади. Чортоқда янв., февраль ойларидагина тра 0°дан паст бўлади. Янв. нинг ўртача траси —1,4°, энг паст тра —24°, июлнинг ўртача траси 23°, энг юқори тра 39°. Йилига 277 мм ёгин тушади. Бу шароит санаторийда аэро ва гелиотерапия усулларида даволаш имконини ҳам беради. Ҳудуди кўкаламзорлаштирилган, бог, мевазор ва ёнғоқзорлардан иборат.

Loading...