ЧОРВОҚ ГЭС — Чирчиқ дарёсида, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хўжакент қишлоғи яқинида жойлашган. Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади таркибига киради. ГЭСда умумий қуввати 620,5 МВт бўлган 4 гидроагрегат ўрнатилган. ГЭС қурилиши 1963 й. да бошланган. 1970 й. 1 дек. да қуввати 150 МВт бўлган радиал турбинали 1гидроагрегат, 1972 й. да охирги — 4гидроагрегати ишга туширилган. ГЭСдан 220 кВ ли узатиш линиялари орқали саноат корхоналари электр қуввати билан таъминланади. Ўрта Осиё «Энергия» бирлашган энергетика тизимига уланган. 2003 й. да 2470,1 млн. кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқарилди.