ЧЎЯН

ЧЎЯН — ҳар хил буюмлар (козон, сантехника қурилмалари, меъморлик безаклари, панжаралар ва б.) қуйиш учун ишлатиладиган мўрт материал; темир билан углерод қотишмаси. Оддий (легирланмаган) Чўян таркибида 2,0% дан ортиқ углерод ва оз миқцорда доимий қўшилмалар — кремний, марганец, фосфор ва олтингугурт бўлади. Таркибида легирловчи элементлар — хром, никель, молибден, мис, алюминий ва б., шунингдек, 2% дан ортиқ марганец ҳамда 4% дан ортиқ кремний бўлган Чўян легирланган (махсус) Чўян дейилади.

Чўян кулранг, оқ ва оралиқ турларга бўлинади. Кулранг Чўянда углерод эркин ҳолатда — бодроқсимон, пластинкасимон ёки шарсимон графит тарзида, оқ Чўянда углероднинг қаммаси ёки жуда кўп қисми темир карбиди Ғе3С — цемент ҳолида, оралиқ Чўянда эса углероднинг бир қисми цементит ва бир қисми графит ҳолида бўлади.

Кулранг Чўян таркибидаги графитнинг шаклига кўра, оддий кулранг Чўян, болғаланувчан ва жуда пухта Чўян ларга бўлинади. Оддий кулранг Чўянда графит пластинка (япроқ) шаклида, болғаланувчан Чўянда — бодроқсимон (пағапаға), жуда пухта Чўянда эса шар шаклида бўлади. Куймалар олиш учун ишлатиладиган кулранг Чўян қуймакорлик чўяни деб ҳам аталади. Ок Ч. қайта ишланувчи Чўян дейилади, чунки у, асосан, пўлат ишлаб чиқаришга ярайди. Оқ Ч. ни термик ишлаб, юмшатиш йўли билан болғаланувчи Чўян ҳосил қилинади. Оддий кулранг Чўян ҳарфлар (КЧ) ва икки хонали икки сон билан белгиланади. Маc, КЧ 1228 да КЧ (СЧ) ҳарфлари («кулранг чўян», русча «серый чугун» сўзларининг биринчи ҳарфлари) кулранг Чўян эканлигини, 12 сони унинг чўзилишдаги, 28 сони эса эгилишдаги мустаҳкамлик чегарасини (кг/мм2) билдиради. Болғаланувчан Чўян БЧ (КЧ) ҳарфлари ва кетмакет келадиган икки сон билан белгиланади, маc, БЧ504 да БЧ (КЧ) ҳарфлари («болғаланувчан чўян», русча «ковкий чугун» сўзларининг биринчи ҳарфлари) Чўяннинг болғаланувчанлигини, 50 сони чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасини, 4 сони эса нисбий узайишини (% қисобида) билдиради.

Чўянлар темир рудалари ва полиметалл рудаларидан металлургия печлари (домна печи, электр печлар) да ишлаб чиқарилади. Печларда кулранг ва оқ Чўян лардан ташқари, ферроқотишмалар деб аталадиган Чўянлар х. ам олинади; бундай Чўянлар таркибида кремний ва марганец миқдори одатдаги Чўян лардагига қараганда анча кўп бўлади.

Машинасозликда Чўяннинг қуйидаги турлари катта аҳамиятга эга. Алюминий Чўян — таркибида алюминий миқдори кўп бўлган Чўян, у оловбардош ва коррозиябардош, электротехникада магнитмас материал сифатида ишлатилади. Антифри кцион Чўян — ейилишга чидамли Чўян, подшипниклар ва б. ишқаланувчи деталлар тайёрлаш учуй ишлатилади. И ее и қбардош Чўян — тра кўтарилганда мустаҳкамлиги унча пасаймайди; юкрри трада ишлайдиган Чўян арматуралар ва б. буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади. Оловбардош Чўян — юқори траларда оксидланишга яхши қаршилик кўрсатади; бу хосса унга кўпроқ миқдорда хром қўшиш йўли билан ҳосил қилинади, 1100°С гача трада ишлайдиган деталлар тайёрлаш учун ишлатилади. Коррозиябардош Ч. — зарарли муҳитлар — кислота, ишқор ва б. га кимёвий турғунлиги юкрри бўлган легирланган Ч. лар жумласига киради.

Магнийли Ч. — таркибидаги графит шар шаклида бўлган кулранг (жуда пухта) Ч. ; суюқ Ч. га магний ёки унинг қотишмаларидан қўшиш йўли билан Ч. графити шар шаклига келтирилади, катта юк (куч) тушадиган деталлар тайёрлаш учун ишлатилади. Магнитмас Ч. — асоси аустенит бўлган кўп легирланган Ч. ; магнит киритувчанлиги жуда кичик бўлади; асосан, электротехникада ишлатилади.

Loading...