ЧОЙШАБ

ЧОЙШАБ (форс. — тун чодири, рўйжо) — рўзғор буюми. Тахмонга тутиш, тўшак устидан тўшаб қўйиш, ётганда ёпиниш учун ишлатилади. Чойшабнинг тўшак устига ёзиладиган оқ сурп ва оқ малла бўздан каштасиз, баъзан кам каштали қилиб, тахмонга тутиладигани эса сатин, шойи, бахмал ва б. матолардан кашта билан безаб тикилади. Кейинги вақтларда баъзан рўзғорда безакли Чойшабдан сўзана каби бадиий буюм сифатида ҳам фойдаланилмоқда.