ЧОЙХОНА

ЧОЙХОНА, самовар — чой ичиб тамадди қилинадиган, ҳордиқ чиқариладиган жамоат жойи. Иссиқ иқдим ва шароит такрзоси билан Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Ўтроқ халкларда қадимдан (араблар истилосидан илгари ҳам) Чойхона каби қишки ва ёзги тамаддихоналар бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Ч. работлар, бозор, гузарлар ва маҳаллалардаги хушманзара жойларга қурилган, уларда чойнондан ташқари турли қандқурс, мева қокилар сотилган, таомлар ҳам тайёрланган. Чойхоналар мусофирлар, йўловчилар тунаб қоладиган жой вазифасини ҳам бажарган. Ўтхонали сув қайнатиш қурилмаси — рус самоварлари пайдо булиши билан Чойхона ларда чой, албатта самоварда кайнаб турган сувдан дамланган (Ч. нинг «самовар» номи шундан). 20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб собиқ совет давлатида Чойхоналар «қизил бурчаклар» ташкил қилинган тарғиботташвиқот, ташкилий ишлар марказига айлантирилди. 90-й. лар бошидан қишлоқ марказларида, корхоналарда, шаҳар маҳаллалари ва ошхоналар ҳузурида ишлаб турган Чойхона ларда миллий урфодатларни тиклаш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Чойхоналарни миллий услубларда қуриш, безаш ва жиҳозлаш, хизмат кўрсатиш, маданий ҳордиқ чиқариш шартшароитлари яратилди. Чойхоналар маданият ва истироҳат боғларининг зарурий унсурига айланиб, дам олувчиларга хизмат кўрсата бошлади.

Тошкентдаги «Салом», «Мовий гумбазлар», «Самарқанд», «Фарғона», «Оталар чойхонаси», Самарқанд, Наманган, Қўқон ш. даги намунали Чойхоналар бинолари атроф муҳит билан уйғунлаштириб қурилган, уларнинг замонавий жиҳозланишига алоҳида аҳамият берилган.

Султон Холназаров.