ЧУ ДАШТИ — Олтой тог системасининг жан. шарқидаги дашт. Чу дарёсининг юқори оқимида, 1750—2000 м. баландликдаги тоғлар оралиғида. Ғарбдан шарқка 70 км, шим. дан жан. га 40 км га чўзилган. Ер юзаси тўлкинсимон текислик. Иклими кескин континентал. Киши совуқ. Янв. нинг ўртача траси —31,7°. Энг паст тра —53°. Ёзи қиска, салкин. Ёғин кам (102 мм). Кор қоплами жуда юпқа (10 мм). Абадий музликлар тарқалган. Каштан тупроқларда дашт ва чалачўл ўсимликлари (шувок, бетага, изен ва б.) усади. Чу дарёси қайирида ўтзорлар бор. Кемирувчилардан: юмронқозиқ, дала сичқонлари, қуён, бўрсиқ ва б. яшайди. Чу дашти орқали РФ дан МХР га Чу автомобиль йўли ўтган.