ЧУ

ЧУҚирғизистон ва Қозоғистон Республикалари ҳудудидаги дарё. Уз. 1067 км, ҳавзасининг майд. 62,5 минг км2. Марказий Тяныиандан бошланган Кррахўжир (қуйи оқимида Жувонариқ) ва Қўчқор дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб Сирдарёга 110 км етмасдан қумлар орасида тугайди. Чу бош қисмида чуқур водийда тез оқади. Кунгай Олатови билан Қирғизистон тоғ тизмаларини кесиб ўтиб тор Бўўм дарасини ҳосил қилади. Бўўм дарасидан ўтгач, Чу водийсига чиқади ва Бетпакдала ҳамда Мўйинқум чўллари орасида секин оқади. Чунинг тоғли қисмида Ўртатўқай сув омбори қурилган. Тошқин пайтида Кутемалди тармоқчаси орқали сувининг бир қисми Иссиқкўлга қуйилади. Ч. Бўўм дарасидан кейин ўнгдан Катта Кебин, Кичик Кебин, Ирғайли, Кўкпатос; чапдан Аламеддин, Оқсув, Қораболта, Қурағати ирмоқлари қўшилади. Асосан, қор сувларидан, қисман музликлардан тўйинади. Баҳорда серсув. Ўртача кўп йиллик сув сарфи тоғдан чиқаверишда 52,9 м3/сек. Чу тоғли қисмида музламайди, текислик қисмида 3—3,5 ой музлайди. Дарёдан Катта Чу, Шўртепа, Отбоши, Чўмиш, Георгиевка каналлари чиқарилган; Отбоши, Аламеддин ГЭСлари курилган. Чу соҳилида Тўқмоқ, Чу ш. лари жойлашган. Дарё водийси бўйлаб ТарозБишкекБалиқчи т. й. ўтган.

Loading...