ЧУҒУРЧУҚЛАР

ЧУҒУРЧУҚЛАР (Sturnidae) чумчуқсимонлар туркуми оиласи, 24— 26 уруққа мансуб ПО тури маълум. Танасининг уз. 17—45 см, вазни 50—100 г. Оёқлари бақувват, ерда ва дарахтда ҳаракатланишга яхши мослашган. Вояга етганларининг ранги қорамтир, товланиб туради. Европа, Осиё, Африка, Австралияда тарқалган (оддий Чуғурчуқлар шим. Америкага олиб келинган). Ўзбекистонда оддий чуғурчуқ, соч ва майна учрайди. Уясини коваклар, қоя ёрикларига, бинолар бўғоти ва б. жойларга қуради. Жан. худудларда йилида 3 мартагача 4—6 тадан тухум қўйиб, нари ва модаси навбат билан 15—18 кун босади. Ҳашаротлар, уларнинг личинкалари ва мевалар билан озиқланади. Баъзан бегона ўтлар уруғини ҳам ейди. Яхши сайрайди, майна эса айрим сўзларни ёдида сакдайди ва такрорлайди.

Loading...