ЧУКЧАЛАР

ЧУКЧАЛАР (ўзларини луораветлан — «ҳақиқий инсон» деб аташади) — РФнинг Чукотка (тахм. 12 минг киши) ва Коряк (1,5 минг киши) мухтор округларида яшовчи халқ. РФда жами — 15,1 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Чукча (чукот) тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, анъанавий эътиқодлар сакланган. Асосий машғулотлари — кўчманчи буғучилик, денгиз ҳайвонларини овлаш.

Loading...