ЧУНЦИН

ЧУНЦИН, Юйчэн, Басянь Хитойнинг жан. ғарбий қисмидаги шаҳар, Цзялинцзян дарёсининг Янцзи дарёсига қуйилиш ерида. Сичуань провинциясида. Аҳолиси 3,2 млн. киши (1990-й. лар ўрталари) . Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорт бор, дарё порти. Мамлакатнинг йирик савдо ва саноат марказларидан. Қора металлургия, саноат жиҳозлари, приборсозлик, кимё, резина, нефтни кайта ишлаш, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. университет ва б. олий ўқув юртлари, 2 иссиклик электр стяси, ГЭС каскади бор. Шаҳарга 3 минг йил аввал асос солинган. 1937—46 й. ларда Хитойнинг вақтинчалик пойтахти бўлган. Чунцин яқинидан тошкўмир қазиб олинади.

Loading...