ЧУРРА

ЧУРРАички аъзолар ёки улар бир қисмининг табиий ёки янги пайдо бўлган тешикдан Чурра дарвозаси орқали бирор бўшлиққа ички қорин пардаси билан чиқиши, бунда бўшлиқ ичини қоплаб турган парда ва терининг бутунлигига путур етмайди. Мия, кўкрак, қорин чурралари, Шморл чурраси (умуртқалараро диск чурраси) ва б. Ч. лар фарқланади. Қорин чуррасига кирадиган чов, сон, киндик, крриннинг олдинги девори чурраси, човёрғоқ чурраси (дабба), операциядан кейин пайдо бўладиган Чурра кўп учрайди. Чурра туғма ва орттирилган, жойига қайтиб кирадиган ва кирмайдиган, сиқилган ва сиқилмаган бўлади. Ташқи (ички аъзолар уларни крплаб турган қорин парда билан тери остига чиқиши) ва ички (Ч. ҳосиласини қорин пардаси ва ичак тутқич ҳосил қилувчи, чўнтакларда бўртиб чиқиши) Чурралар бор. Ҳар бир Чурра да: ички аъзоларнинг бўшлиқдан чиқадиган жойи — Ч. дарвозаси; қорин пардасининг бевосита Чурра дарвозасидан чиқадиган қисми — Ч. халтачаси; Ч. халтачасидаги аъзолар — аксари ингичка ичак, чарви, баъзан бачадон найи, тухумдон, йўғон ичак, талоқ ва б. бўлиши мумкин.

Қорин Чурраси кўпроқ кузатилади, бунда соннинг юқори қисмида кўпинча оғир меҳнатдан кейин, кучанганда шиш, баъзан шу соҳада кучсиз оғриқ пайдо бўлиб, кўпинча бу аломатлар беморни тинч ҳолатида ўзўзидан йўқолиб кетади. Узоқвақт Чурра билан оғриган беморларда шиш доимий бўлиши мумкин. Чурра умуртқалараро дискдан чиқадиган бўлса, бел ва оёқдарга оғриқ беради, ҳаракат чекланади.

Чурранинг сабаблари маҳаллий ва умумий бўлади. Буларга Чурра халтачаси бўртиб чиқадиган тана қисмларининг тузилиш хусусиятлари (маҳаллий), оғир юк кўтариш, қабзиятда доимо кучаниш (умумий) ва ҳ. к. киради. Ҳомиладорликда қориннинг ички босими ошади, девори эса бўшашиб юпқалашади, натижада Чурра хавфи кучаяди. Бўшлиқдеворининг айрим шикастларидан сўнг «бўшашган (заиф) жойлар» ҳосил бўлиб қолиши мумкин. Она қорнидаги ривожланиш нуқсонлари, маc, киндик ҳалқасининг ўсмай қолиши оқибатида келиб чиқадиган туғма Чурра ҳам бўлади.

Чурра белгилари: одатда Чурра пайдо бўладиган соҳа бўртиб (шишиб) чиқади, пайпаслаб кўрилганда Чурра дарвозаси сезилади ва ҳ. к. Асорат бермаган Чуррада бемор оғирлик, ноқулайлик сезади, баъзан сийдик ажралиши бузилади. Катта Чуррада оғриқ пайдо бўлиб, одамнинг иш қобилияти пасаяди.

Яллиғланиш ва қисилиш Чурранинг энг кўп учрайдиган асоратидир. Чурра халтачаси ва ичидаги аъзонинг шикастланиши оқибатида яллиғланиш рўй беради, бунда Чурра халтачаси ичидаги аъзо билан унинг деворлари ўртасида битишмалар ҳосил бўлиб, тўғриланмайдиган Чурра юзага келади.

Чурра қисилганда қисилган аъзода қон айланиши бузилиб, у жонсизланади. Қисилиш ўз вақтида бартараф этилмаса, ичак ёрилиши (перитонит) пайдо бўлиши мумкин. Ичаклар босилганда ичак тутшшши рўй беради.

Ҳар қандай Чуррани ўз вақтида операция қилинмаса асорати ёмон бўлади. Чурра қисилганда зудлик билан тез ёрдам чақириш керак.

Чурра ҳатто безовта қилмаганда ҳам операция қилиш лозим. Беморнинг соғлиғи операцияга имкон бермаганда бандаж тақиб юриш тавсия этилади.

Болаларда кўпинча туғма Чурра бўлади. Уларда асосан киндик ва чов Чурра лари кўп учрайди. Киндик Чурраси камданкам қисилади ва гўдак ҳаётининг дастлабки йилларида ўзўзидан тузалиб кетади, чунки бола ўсган ва мускуллари ривожланган сари киндик ҳалқаси ўзича бекилиб қолиши мумкин. Гўдак болаларда киндик Чурра сини киндикка мунтазам ёпишқоқ пластир ёпиштириб даволанади. Пластирни 7—14 кунда алмаштириб туриш лозим.

Олдини олиш: қорин девори мускулларини мустаҳкамлайдиган махсус машқлар билан мунтазам шуғулланиш (врач тавсияси билан), организмни чиниқтириш, жисмоний иш билан дам олишни тўғри ташкил қилиш керак. Ҳомиладорликда бандаж тақиш, бадан тарбия билан шуғулланиш, туғрукдан сўнг қоринни массаж қилиш ва бирдан семириб ёки ориқлаб кетишдан сақланиш лозим. Болаларда Чурранинг олдини олиш учун уларни рационал овқатлантириш, қабзиятга йўл кўймаслик ғоятда муҳим. Гўдак болаларни суткасига 3—4 марта 1—3 мин. дан қорни билан ётқизиш тавсия этилади. Бу орқа ва қорин мускулларини яхши мустаҳкамлайди.

Loading...