ЧУСОВИТИНА Оксана Александровна

ЧУСОВИТИНА Оксана Александровна (1975.19.6, Бухоро) — гимнастикачи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (1992), олимпиада ўйинлари чемпиони (1992, Барселона). Ч. Ўзбекистонда ва Жаҳонда хизмат кўрсатган мураббий Светлана Кузнецова раҳбарлигида 7 ёшидан спорт гимнастикаси билан шуғулланади. У Тошкентдаги Республика олимпия ўринбосарлари билим юртини (1994) ва Ўзбекистон жисмоний тарбия интини (2000) тугатган. 1989 й. дан Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитасида гимнастика бўйича спорт йўриқчиси. Чусовитина Осиё чемпиони (1996, Чангжоу), 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби (2002, Пусан), 3 карра жаҳон чемпиони (1991, Индианаполис — 2 карра; 2003, Анахайм), жаҳон кубоги ғолиби (2002, Штутгарт), 2 карра Яхши ният ўйинлари ғолиби (1990, Сиэтл), кўплаб нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган. У 4 та олимпиада ўйинлари (1992, 1996, 2000, 2004) да катнашган дунёдаги ягона гимнастикачи. Чусовитина «Йилнинг энг яхши спортчиси» (2003) деб топилган.

«Дўстлик» (1996) ва «Меҳнат шуҳрати» (2000) орденлари билан мукофотланган.

Prev Article

ЧУРРА

Next Article

ЧУҒУРЧУҚЛАР