ЧУВАЛЧАНГЛАР (Vernus) умуртқасиз ҳайвонларнинг йиғма гуруҳи, икки ёнлама симметрияли, гавдаси чўзиқ ҳайвонларни ўз ичига олади. Илгари Чувалчангларга тип макрми бериб келинган. Ҳоз. Чувалчанглар мустақил типлар: ясси Ч., немертинлар, бирламчи тана бўшлиқлилар, тиканбошлилар, ҳалкали Чувалчангларга ажратилади. Дастлабки З тип тубан Ч. гуруҳи, яъни сколецидларга киритилади.