Д

Д — ўзбек кирилл алифбосининг бешинчи ҳарфи. Тил олди, портловчи, жарангли ундош товуш. Сўз боши (дара, довон), ўртаси (буғдой, мадат), охири (обод, озод)да кела олади. Сўз охирида келганда «д» товуши жарангсизлашади ва «т» тарзида талаффуз этилади (мас, обод-обот, озод-озот ва ҳ. к.). Бундан ташқари, сўз охирида келган ёндош ундошлардан бири (кейингиси) «д» бўлса, у тушиб қолади (мас, баланд-балан, Самарқанд-Самарқан ва б.). Лекин бу ҳодиса имло қоидаларида акс этмайди. 1929—39 й. ларда амалда бўлган ўзбек лотин алифбосида ҳам бешинчи ўринда. 1995 й. да қабул қилинган кейинги ўзбек лотин алифбосида учинчи ўринда бўлиб Dd кўринишига эга. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий булган ёзувларда бу ҳарф ўзига хос шаклга эга.

Prev Article

ЧҲАТТИСГАРҲ

Next Article

ДАВАО