ДАББА

ДАББАқорин бўшлиғидаги аъзолар (кўпинча чарви ва ичак)нинг чов канали орқали ёрғоққа (мояк халтасига) тушиб қолиши, чурранинг бир тури. Чов каналининг кенгайиши ва мояк хусусий пардасининг битмай қолиши оқибатида Дабба туғма бўлиши мумкин. Қорин деворининг баъзи соҳасидаги айрим мускулларнинг суст ривожланганлиги, киши озиб ёки семириб кетганда мускул тўқимасининг ёғ тўқимаси билан алмашиниши сабабли қорин деворининг бўшашиб қолиши ва шу даврда қорин бўшлиғидаги босимнинг ортиши Дабба ривожланишига имкон беради. Даббанинг сабаблари маҳаллий ва умумий бўлади. Буларга чов соҳасининг тузилиш хусусиятлари (маҳаллий), оғир юк кўтариш, қабзият, доимо кучаниш (умумий) ва ҳ. к. киради. Ёрғоққа тушган чарви ва ичак қисилиб қолганда (Д. қисилганда) ўз вақтида операция қилинмаса, ичак тутилиши мумкин. Дабба қисилиб қолганда тез ёрдам чақириш керак. Дабба ҳатто ҳеч безовта қилмаганда ҳам операция қилиш лозим. Беморнинг соғлиғи операцияга имкон бермаганда бандаж тақиб юриш тавсия этилади. Олдини олиш: семириб ёки озиб кетишдан сақланиш, оғир юк кўтармаслик, қорин деворини мустаҳкамлайдиган махсус машқлар (врач тавсияси б-н) қилиб туриш керак.

Prev Article

ЧҲАТТИСГАРҲ

Next Article

ДАВАО