ДАБИР

ДАБИР (сўғдча) — мамлакат ҳукмдорининг шахсий котиби. Илк ўрта асрлардан бошлаб манбаларда учрайди. Катта ва кичик маъмурий ҳудуд ҳукмдорларининг маҳкамасида котиб. Самарқандда Афросиёб деворий суратлари орасидаги сўғдча ёзувда котиблар бошлиғи — дапирпат. Дабирлар чуқур билимли етук одамлар бўлишган. Улар дин, тарих, адабиётни пухта билиши, ажойиб услубда ёзиши ва воқеани чиройли сўзлар билан ифодалай билиши лозим эди. Дабирнинг сифатларини Низомий Арузий Самарқандий ўзининг «Чор мақола» («Тўрт мақола») асарида батафсил баён этган. Ҳукмдорнинг бошқа ҳукмдорлар б-н ёзишмаларининг юқори савияда битилишида Дабирнинг масъулияти улкан бўлган.

Prev Article

ЧҲАТТИСГАРҲ

Next Article

ДАВАО