ДАБУСИЯ

ДАБУСИЯ, Дабусқалъа — археологик ёдгорлик (мил. ав. З-мил. 19-а.). Зарафшоннинг ўнг қирғоғида, Окдарё ва Қорадарёнинг туташган жойида, Зиёвуддин ш. дан 7 км шим.-ғарбда жойлашган. Арк (1,4 га) кенг хандақ ва шаҳристон (тахм. 2,2 га) билан ўралган, атрофи рабод (60 га дан зиёд)дан иборат. Антик давр қадаҳлари (мил. ав. З-а. — мил. 3-а.), илк ўрта асрларга (6—7-а. лар) мансуб тош ва сополдан ишланган буюмлар, сирланган идишлар (9 — 12-а. лар), тангалар, шиша идишлар ва б. нарсалар топилган. 6—7-а. ларда Буюк ипак йўлида турган Фай давлатининг маркази. Араб халифалигита қарши Сўғдда кўтарилган қўзғолон пайтида (8-а.). Д. да 10 минг кишилик гарнизон булган. 9—12-а. ларда Самарқанддан Бухорога борадиган «шоҳ йўли»да Д. Сўғднинг йирик шахри ҳисобланган. 13-а. бошида мўғуллар томонидан вайрон қилинган. 15—18-а. ларга оид тарихий манбаларда қалъа сифатида эслатиб ўтилган. 19-а. да Бухоро амирлигига қарашли Зиёвуддин беклигининг қалъасига айланган. Арк ўрнида бек қалъаси жойлашган.

Loading...