ДАДАБОЕВ Акрам Дадабоевич

ДАДАБОЕВ Акрам Дадабоевич (1908, Хўжанд — 1988.12.8. Тошкент) — селекционер олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1934). 1934—66 й. ларда ҳоз. Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. интида илмий ходим, бўлим мудири, селекционер, директор. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ФАнинг вице-президенти (1957—61), ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирининг фан бўйича ўринбосари (1966—72). 1972 й. дан Ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. ин-тида маслаҳатчи. Дағал, пишиқ ва калта толали, қурғоқчилик ва касалликларга чидамли С-7059, С-7010, С-7068, С-7055, эртапишар ва барги тез тўкиладиган, 42% гача тола берадиган С-8230, С-8232, С-8257 ва б. ғўза навларини яратди. Илмий ишлари янги ғўза навларини яратиш муаммоларига бағишланган.

Ас: Методы выведения и размножения новых сортов хлопчатника, Т., 1969 (Н. Г. Симонгулян билан ҳамкорликда).

Loading...