ДАФНА

ДАФНА — юнон мифологиясида дарё худоси қизи. Аполлон уни севиб қолиб, таъқиб этган, Дафна отаси — дарё худоси Пенейдан ёрдам сўраган. Пеней Дафнани лавр дарахти (дафна)га айлантириб қўйган. Дафна ҳақидаги афсона назмда (Овидийнинг «Метаморфозалар» асари), тасвирий санъат ва ҳайкалтарошликда (Н. Пуссен, Л. Бернини ва б.) ўз ифодасини топган.

Loading...