ДАФНА ЯПРОҒИ

ДАФНА ЯПРОҒИдафна дарахтининг қуритилган барги, хушбўй ҳидли зиравор; Таркибида 3% гача эфир мойи бор. Пазандачиликда ишлатиладиган Дафна япроғи тўқ яшил, оч яшил рангда, калта бандли, мазаси тахирроқ. Суюқ ва қуюқ овқатларга, шўрваларга солинганда (суюқ овқатларга овқат пишишидан 5 мин. олдин, қуюқ овқатларга 10 мин. олдин) ўзига хос таъм ва хушбўйлик беради, соус ва маринад ва тузламаларга қўшилади; ғоз, ўрдак, балиқ гўштлари, шунингдек, уринган гўштлар ҳидини йўқотишда, консерва ва қандолатчилик саноатида ишлатилади. Тузлашда 100 кг карамга 3—4 дона япроқ ишлатилади. Тиббиётда жигар ва талоқ шишларида фойдаси катта, қуланж (ич қотиши)да ҳам истеъмол қилинади.

Loading...