ДАФТАР

ДАФТАР — 1) тикилган, муқоваланган, ёзиш ёки расм солиш учун тайёрланган бир неча варакли тоза қоғоз;

2) Ўрта Осиё хонликларининг давлат девонларида олиб борилган киримчиқим ёзувлари. «Дафтари олий» деб ҳам юритилган. Дафтарга вилоятлар, амлок ва қишлоқлар бўйича давлат даромадлари ва харажатлари ёзиб борилган. Дафтар узун қоғоз ўрамларидан иборат бўлиб, пойгир ёки тумор деб ҳам аталган ва халқдан ниҳоятда сир тутилиб, дафтардор (хонликлар девонларида киримчиқим ёзувларини олиб борувчи ва Дафтарни ўзида сақловчи сарой хизматчиси) қўлида сақланган.

Loading...