ДАҲЛИЗ — меъморликда турар жой ва меҳмонхоналарга туташ қурилган қўшимча хона. Асосан, 3,5 м ли, болор (тўсин)ли кичик хона бўлиб, кўпин-ча, бир хона ёнига ёки икки хона ўртасига курилади, шу хоналарга Даҳлиз орқали кирилади. Уч, тўрт хонани богловчи, икки ёнида ва кириш эшигининг қарши томонида ички эшикларга эга бўлган Даҳлизлар учрайди. Даҳлиз ларда пойабзал, устки кийимлар ечиб қўйилади. Даҳлиз ички хоналарга совуқ ёки иссиқ хаво киришига ҳам маълум даражада тўсқинлик қилади. Даҳлиз Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган.