ДАҲО

ДАҲО (араб.) — фавқулодда кучли акл, хотира ва ижодий истеъдод; билим савияси, дунёқарашига кўра ўз даври даражасидан илгари кетган шахс. Д. лар фан-техника, маданият, хусусан бадиий ижодиёт соҳасида муайян миллат, давлат миқёсида эмас, балки умумбашар, жаҳон миқёсидаги муҳим кашфиётлар қилишга, илмий, бадиий асарлар яратишга қодир бўлади. Mac, Ибн Сино (табобат), Форобий (фалсафа), Беруний (мат.), Улуғбек (фалакиёт), Имом Бухорий, Аҳмад Яссавий (тасаввуф) каби беназир ал-ломалар илм-фанда, эътикрдда буюк кашфиётлар яратганлар. Амир Темур, Бобур инсоният тарихида ўчмас из крлдирган ва ижтимоий тараққиётни янги босқичга кўтарган салтанатларга асос солганлар.

Даҳолар яратган асарлар муайян соҳада бурилиш ясаган, янги юқори босқичга ўтиш учун хизмат қилган. Чунки улар илгари илм-фанда, ижодда мутлақо номаълум янгиликларни очганлар. Мас, Алишер Навоий асарлари тур-кий халқлар адабиёти ва тили тараққиёти учун бурилиш нуқтаси бўлган. «Хамса», «Чор девон», «Муҳокамат ул-луғатайн ва б. асарлари жаҳон маданияти тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилган. Даҳолик буюк иқтидор ва юксак ижтимоий онг маҳсулидир. Даҳолар доҳий деб ҳам айтилади. Қад. Даҳолик (гениаллик) илоҳий марҳамат сифатида баҳоланган (Платон, неоплатонизм ва б.). 19—20-а. ларда Даҳо ва ижоднинг турли томонларини психологик ҳамда ижтимоий тадқиқ қилиш ривожланди.

Prev Article

ДАҲКАТ

Next Article

ДВОРЯНЛАР