ДАКТИЛОЛОГИЯ

ДАКТИЛОЛОГИЯ (юн. дактило… ва…логия) — нутқ шакли; ўзига хос тарзда қўл бармоклари ёрдамида гаплашиш. Муайян алифбодаги ҳар бир «арфни ифодалаш учун бармоқларга турлича шакл берилади. Дактилологияда бир ёки иккала қўл бармоқларидан фойдаланиш мумкин (асосан ўнг қўл бармоқларидан фойдаланилади). Дактилология кар, кар-соқовларнинг осон ва тез сўзлашувига имкон беради. Кар ва кар-соқовлар Дактилология белгиларини кўзи билан қабул қилади. Кар болалар учун боғча ва мактабнинг бошланғич синфларида Дактилологиядан асосий ўқитиш воситаси сифатида, шу мактабнинг юқори синфларида эса ундан ёрдамчи ўқитиш воситаси сифатида фойдаланилади. Кар-соқовларга таълим беришда Дактилология бирдан-бир муомала воситасидир.

Loading...