ДАЛА СИЧҚОНЛАРИ

ДАЛА СИЧҚОНЛАРИ (Microtinae) – хомяклар оиласининг кенжа оиласи, баъзан алоҳида оила сифатида каралади. Танасининг уз. 10—12 см, баъзи турлари 36 см гача. Курак ва озиқ тишлари доимо ўсиб туради. Шим. ярим шардаги барча қитъалар ва оролларда тарқалган. Йил давомида фаол ҳаёт кечиради. Кўпчилиги колония бўлиб яшайди. 43 тури маълум. Дала сичқонларига лемминглар, ондапгралар, кўрсичқонлар, кулранг Дала сичқонлари с, сув сичкрнлари ва б. киради. Асосан ўсимликларнинг ер устки қисми билан озиқланади, баъзи турлари озиқ ғамлайди. Кўпчилик турлари туляремия, лептоспироз ва б. касалликлар микробларининг табиий ташувчиси ҳисобланади ёки экинларга зиён келтиради. Ондатралар ва сув сичқонлари муйнаси учун овланади.

Loading...