ДАЛЕН

ДАЛЕН (Dalen) Нильс Густав (1869.30.11, Стенсторп — 1937.9.12, Стокгольм) — швед ихтирочимуҳандиси. Цюрихдаги Политехника ин-тини тамомлаган. Газ турбинаси ва б. машиналар қурилмаларини такомиллаштирган. Маёқлардаги алангани қоронғида автоматик ёқиш ва тонг ёришган пайтда ўчириш қурилмасини ихтиро қилган. Нобель мукофоти лауреати (1912).

Loading...