ДАЛОИЛХОНА (араб, далоил — далиллар) — Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларидаги диний мактаб. Д. га саводи чиққан болаларгина қабул қилинган. Унда дастлаб (тахм. 1—2 ой) болаларга Қуръоннинг айрим сура ва оятлари, сўнгра асосий китоб — «Далоил улхайрот» ёдлатилган. Далоилхонада ўқиш муддати аниқ белгиланмаган. Қобилиятли, хотираси кучли талабалар китобни 2—3 ой давомида ёд олганлар. Уни тугатганларнинг айримлари ислом динининг тарғиботчиси бўлишган.