ДАЛВАРЗИНТЕПА ХАЗИНАСИ

ДАЛВАРЗИНТЕПА ХАЗИНАСИДалварзинтепа шаҳристони (Сурхондарё) дан топилган хазина. Ўзбекистан санъатшунослик экспедицияси томонидан топилган (1972). Далварзинтепа хазинаси — 2 балдоқли сопол кўзача (ярим метр чуқурликда оғирлиги 36 кг) даги ҳар хил олтин буюмлардан иборат. Олтин буюмлар сони 115 та, улар ёмбилар, билагузуклар, олтин шодалар ва б. тақинчоклардир. Хазина подшо амалдорлари, бойларга ҳар хил тақинчоклар тайёрлаб берадиган заргарга тегишли бўлса керак. Чунки баъзи тақинчоклар жуда оғир, ҳатто битта билагузук 872 г соф олтиндан иборат. Айниқса нозик дид билан ишланган турли шаклдаги билагузук ва зираклар, қизғиш рангли қимматбаҳо тошга ўйиб ишланган, эркак тасвири туширилган бўйин тақинчоғи, тилла ипчалардан тўқилган ва 5 қатор тизилган шода диққатга сазовордир. Олтин шода тақиладиган қисмининг иккала томонига 10 тадан ортиқ феруза ва ёқут тошлар қадалган. Хазинадаги тўғри бурчак шаклида тайёрланган ёмбилар катта илмий аҳамиятга эга. Уларнинг жами 21 та, аммо 10 тасида қад. кхарошти ёзуви битилган. Далварзинтепа хазинаси палеографик жиҳатдан мил. 1-а. га тўғри келади. Далварзинтепа хазинасининг энг қимматли томони унинг антик дунё давр санъати қаторида тутган ўрнидир. Гарчи Далварзинтепа хазинаси даги айрим тақинчоқлар Афгонистон, Ҳиндистон, Покистондаги тақинчоқларга ўхшаб кетсада, аммо уларнинг Шим. Бақтрия, яъни ҳоз. Ўзбекистоннингжан. ҳудудларида яшаган қўли гул усталар томонидан тайёрланганлиги шубҳасиздир. Далварзинтепа хазинаси топилмаси аждодларимизнинг қўшни халқлар ва мамлакатлар билан қадимдан савдосотиқ ва маданий алоқада бўлганлигидан дарак беради.

Loading...