ДАМ

ДАМ Хенрик (Henrik) Карл Петер (1895.21.2 – 1976.24.4) – даниялик биокимёгар. Дания фанлар Қироллик жамияти аъзоси (1948 й. дан). Копенгаген политехника ин-ти проф. (1941). Асосий ишлари стеринлар, К ва Е витаминлари биокимёси, шунингдек, ёғларга оид. Жўжаларда холестерин метаболизмини ўргана туриб, К витаминни ва қон ивишида бу витамин ролини аниклаган (1929). Уни ажратиб олиш ва тозалаш усулларини ишлаб чиққан (1928—30), шунингдек, тиббиёт амалиётида қўлланиш йўлларини кўрсатиб берган. Нобель мукофоти лауреати (1943).

Loading...