ДАМДИНСУРЭН

ДАМДИНСУРЭН Цэндийн (1908.14.9, Шарқий аймоқ — 1986) — монгол ёзувчиси, жамоат арбоби, олим. Монголия ФА ҳақиқий аъзоси (1961). Монголия Ёзувчилар уюшмасининг раиси (1953—58). «Рад этилган қиз» қиссаси (1929) монгол насрида биринчи йирик асар бўлиб, унда монгол хотинқизларининг 20-а. бошларидаги оғир такдири ҳақида ҳикоя қилинади. «Менинг сочлари оқарган онагинам» (1934), «Ғалати тўй» (1966) каби асарлар муаллифи. Адабиётшунослик ва тилшуносликка оид илмий ишлари бор.